Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 231-68-51

Маълумотлар ахборотномаси


Умумий саволлар

  • Кадастр хизмат турлари учун тузиладиган ҳисоб-шартномалар қандай меъёрий ҳужжатларга асосан аниқланади?
  • Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун буюртма берилишида солиқ тўловчининг идентификацион рақами нима учун керак?
  • Қайси бино ва иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб ҳисобланади?
  • Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтиши қандай амалга оширилади?
  • Турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказилган бинони қайта рўйхатдан ўтказиш зарурми?
  • Кадастр ҳужжатлари қайси тилда тайёрланади?
  • Корхонангиз томонидан бериладиган оғзаки консультацияларга тўлов амалга ошириладими?
  • Бинонинг бузилиш ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотни қаердан олиш мумкин?
  • Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотни унинг эгаси (мулкдори) бўлмаган шахслар олиши мумкинми?
  • Агар мен мулкнинг эгаси эмас, унинг ижарачиси бўлсам, ўз ҳуқуқларимни рўйхатдан ўтказишим зарурми?
  • Кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганда, буюртмачининг ўзи келиши шартми?
  • Ер ижара тўловлари бўйича имтиёзлар қай тартибда қўлланилади?
  • Бино ва иншоотларнинг бир қисми бошқа шахсга ўтганда қўшимча уй рақамини олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
  • Кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса архив материалларидан нусҳа олиш мумкинми?
  • «Бир ойна» бўлимининг қабул қилиш кунлари тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

  • Кадастр хизмат турлари учун тузиладиган ҳисоб-шартномалар қандай меъёрий ҳужжатларга асосан аниқланади?

    “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 87-сонли қарорига асосан тасдиқланган тарифлар қўлланилган ҳолда тузилган калькуляциялар бўйича аниқланади.


    Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун буюртма берилишида солиқ тўловчининг идентификацион рақами нима учун керак?

    Солиқ идораларини шахс ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаш мақсадида солиқ тўловчининг идентификацион рақами сўралади.

    Қайси бино ва иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб ҳисобланади?

    Бино ва иншоотни қуриш ишларини бошлаш учун зарур бўлган рухсатномаларни олмасдан, шахарсозлик ва қурилиш нормаларини жиддий бузган ҳолда қурилган бино ва иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб ҳисобланади ва амалдаги қонунчиликка асосан тегишли чоралар кўрилади.

    Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтиши қандай амалга оширилади?

    Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш туман ҳокимлиги томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.

    Турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказилган бинони қайта рўйхатдан ўтказиш зарурми?

    Ҳа зарур, бино нотурар объект мақоми бўйича нархланиб, кадастр рўйхатидан ўтказилади.

    Кадастр ҳужжатлари қайси тилда тайёрланади?

    Кадастр ҳужжатлари давлат тилида, яъни ўзбек тилида тайёрланади.

    Корхонангиз томонидан бериладиган оғзаки консультацияларга тўлов амалга ошириладими?

    Оғзаки консультациялар тўловсиз амалга оширилади.

    Бинонинг бузилиш ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотни қаердан олиш мумкин?

    Бинонинг бузилиш ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумот Тошкент шахар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан берилади.

    Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотни унинг эгаси (мулкдори) бўлмаган шахслар олиши мумкинми?

    Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар ўзга шахсга берилмайди, фақат адвокатлик сўровномаларига (ордер тақдим этилганда) асосан берилиши мумкин.

    Агар мен мулкнинг эгаси эмас, унинг ижарачиси бўлсам, ўз ҳуқуқларимни рўйхатдан ўтказишим зарурми?

    Бино ва иншоотлар учун тузилган ижара шартномасининг муддати бир йил ва ундан ортиқ бўлса, ижара шартномасини давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш зарур.

    Кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганда, буюртмачининг ўзи келиши шартми?

    Кадастр ҳужжатини мулк эгаси ёки нотариал расмийлаштирилган ишончнома асосида ишончли шахс олиши мумкин.

    Ер ижара тўловлари бўйича имтиёзлар қай тартибда қўлланилади?

    Кадастр ҳужжатининг ер ижара шартномасининг 2.2 бандида, тўлов бўйича имтиёзлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ органлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.


    Бино ва иншоотларнинг бир қисми бошқа шахсга ўтганда қўшимча уй рақамини олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?

    Бино ва иншоотлар жойлашган туман ободонлаштириш бўлимига.

    Кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса архив материалларидан нусҳа олиш мумкинми?

    Кадастр ҳужжатлари йўқолганда ҳужжатларнинг дубликати тайёрлаб берилади.

    «Бир ойна» бўлимининг қабул қилиш кунлари тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

    “Бир ойна” бўлими душанбадан жумагача ҳафтанинг 5 иш кунлари мобайнида соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилади.