Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 239-35-08

Маълумотлар ахборотномаси


Интерактив хизматлар кўрсатиш тартиби

  • I. Умумий қоидалар.
  • II. Мурожаатларни ижрога қаратиш санаси ва бажарилиш тартиби.
  • III. Якунловчи қоидалар.

  • I. Умумий қоидалар.

    1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 85-сонли, 2012 йил 16 августдаги 95-сонли буйруқларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, буюртмачилардан “Бир ойна” тамойили асосида комплекс ахборот тизимидан фойдаланишда, нотурар жой объектлари бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш механизмини тартибга солади.

    2. “Бир ойна” тамойили асосида комплекс ахборот тизими орқали келиб тушадиган мурожаатларнинг турлари:

    1) Ер участкаси ва бино-иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    2) Ер участкаси ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқни ўзга шахсларга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    3) Ўрнатилган тартибда ажратилган ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    4) Объектнинг турар-жой тоифасидан нотурар-жой тоифасига ёки нотурар-жой тоифасидан турар-жой тоифасига ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    5) Ер участкаси ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириб бериш ҳақида;
    6) Ипотека (гаров) шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    7) Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни бекор бўлганлиги муносабати билан давлат реестридан чиқариш ҳақида;
    8) Бино ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида;
    9) Нотариал идораларга битмларни ҳамда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохномаларни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотномалар тайёрлаб бериш ҳақида;
    10) Фуқароларнинг номида уй-жой бор ёки йўқлиги ҳақида маълумотнома тайёрлаб бериш ҳақида;
    11) Адвокатлик сўровномалари.

    3. Мурожаатларнинг тоифалари ва улар бўйича амалга ошириладиган ҳаракатлар:
    3.1. Ҳаққоний мурожаат (I-тоифа).
    I-тоифадаги мурожаат ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларга эга бўлганлиги сабабли, бўлимлар томонидан зудлик билан ижро этиш чоралари кўрилади.
    3.2. Қўшимча маълумотлар тақдим қилиниши лозим бўлган мурожаат
    (II-тоифа).
    II-тоифадаги мурожаатнинг ижросини таъминлаш мақсадида, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун, “Бир ойна” бўлими томонидан мурожаат муаллифи билан боғланилади.
    3.3. Ўз тасдиғини топмаган мурожаат (III-тоифа).
    III-тоифадаги мурожаатда объектнинг жойлашган манзили, мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахснинг номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар ўз тасдиғини топмаган мурожаатлар деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.


    II. Мурожаатларни ижрога қаратиш санаси ва бажарилиш тартиби.

    4. Электрон тарзда келиб тушган мурожаатлар, бўлимлар томонидан қуйидаги вақтда ижрога қаратилади:
    Иш кунининг биринчи яримида, яъни соат 13:00 га қадар келиб тушган мурожаатлар, шу куннинг ўзида ижрога қаратилиб, уни бажариш муддати мурожаатнинг туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
    Иш кунининг иккинчи яримида, яъни соат 13:00 дан сўнг келиб тушган мурожаатлар, навбатдаги иш кунининг санаси ҳисобида ижрога қаратилади. Ҳафтанинг шанба, якшанба ва байрам кунлари бундан мустасно.

    5. Мурожаат “odnookno.uz” интернет саҳифаси орқали электрон тарзда “Бир ойна”, “Рўйхатга олиш” ва “Кадастр йиғма жилдини шакллантириш” бўлимларига келиб тушганидан сўнг, ушбу мурожаат бир вақтнинг ўзида қуйидаги бўлимлар томонидан ўрганиб чиқилади:

    5.1. Рўйхатга олиш бўлими томонидан, келиб тушган мурожаатнинг мазмунига кўра, унда ифода этилган объектга нисбатан тақиқ ва чекловлар ҳолати, ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда маълумотлар ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилиб, натижаси электрон мурожаатда акс эттирилади.

    5.2. “Бир ойна” бўлими мутахассиси томонидан мурожаатда келтирилган ер участкаси ва бино-иншоотларнинг майдонларига мувофиқ тайёрланган калькуляцияга асосан ишни бажариш шартномаси тайёрланади. Объектнинг майдони аниқ бўлмаган тақдирда, тегишли калькуляциялар, ўлчов ишлари бажарилганидан сўнг тузилади. Тузилган калькуляцияларга асосан, буюртмачига тўлов миқдори ҳақида электрон тарзда маълум қилинади.

    5.3. “Кадастр йиғма жилдини шакллантириш” бўлими мутахассиси, мурожаатнинг ёзма шаклини расмийлаштириш, шартномани тузиш ҳамда мавжуд кадастр ва ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларни буюртмачидан қабул қилиб олиш учун, ўзаро келишган ҳолда учрашувнинг вақтини ва жойини белгилаб олади.

    5.4. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган шартномалар юзасидан ҳамда сўровнома кўринишида келиб тушган мурожаатлар, Рўйхатга олиш бўлими масъул ходимлари томонидан 1 кун муддат ичида ўрганиб чиқилиб, мурожаатнинг ёзма шаклини расмийлаштириш, ҳисоб фактурасини тузиш ҳамда тегишли ҳужжатларни буюртмачидан қабул қилиб олиш учун “Бир ойна” бўлимига келиш вақтини белгилаб олади.

    6. Келиб тушган мурожаат 2 кунлик муддатда кўриб чиқилиб, бу ҳақда мурожаат муаллифига “Бир ойна” бўлими томонидан электрон тарзда хабар қилинади.


    III. Якунловчи қоидалар.

    7. Мурожаат қилган шахс кадастр хизмати мутахассисларининг тегишли объектга кириш имкониятини яратиб беришга масъул ҳисобланади.

    8. Объектни инвентаризациядан ўтказиш ишлари жараёнида, ҳудудда қўшимча қурилиш амалга оширилганлиги ёки мавжуд бинолар бузилганлиги аниқланган ҳолларда, мурожаат ижроси қўшимча ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар тўхтатилади.

    9. “odnookno.uz” интернет саҳифаси орқали қабул қилинган, электрон тарздаги мурожаатлар юзасидан хизматлар, тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг, 2010 йил 24 июнда 32–сонли буйруқ билан тасдиқланган корхонада буюртмалар бўйича хужжатлар айланмаси тартибига асосан амалга оширилади.