Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 239-35-08

Маълумотлар ахборотномаси


Кучмас мулк, ва давлат кадастр химати тугрисида

  • Тошкент шаҳри худудида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш учун қайси ташкилотга ва қандай ариза билан мурожаат этиш лозим?
  • Якка тартибдаги уй-жой ҳамда кўп қаватли турар-жой биносида жойлашган хонадон учун тўланиши зарур бўлган солиқ миқдори қайси нарх хисобидан келиб чиқади? Кадастр хизмати томонидан белгиланган инвентар баҳоданми ёки бозор нархиданми?
  • Кўчмас мулк объекти ўзга шахсга ўтаётган ҳолларда эр (хотин) нинг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши шартми ва бу нима учун талаб қилинади?
  • Бир неча ой олдин кўп қаватли уйларнинг биридан уй сотиб олгандим. Кадастр хизматига уйни рўйхатдан ўтказиш борасида мурожаат қилдим. Аммо мана бир неча ой ўтган бўлсада бу иш амалга оширилмаяпти. Улар бу ҳолатнинг сабаби ҳақида мени хабардор қилишлари ке
  • Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар тегишли рухсатнома олмасдан хоналар ўртасидаги деворни бузиб, икки хоналик уйни уч хоналикка, уч хоналик уйни эса тўрт хоналик уйга ўзгартирганликлари учун уларга нисбатан қандай чоралар кўрилади?
  • Кўп қаватли уйнинг 3-қаватида яшайман. Уйим 2 хоналик. Яқинда фарзандли бўлдик. Шу сабабли хоналар ўртасидаги деворни бузиб, икки хонали уйни 3 хонали қилмоқчиман. Бунинг учун тегишли рухсатнома олиш юзасидан қаерга мурожаат қилишим керак?
  • Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида истиқомат қиламан. Яқинда қўшни уйлардаги биринчи қаватда яшовчилар балконларини ўраб олишди. Уларнинг айтишларича биринчи қаватда яшайдиганларга бунга рухсат бор экан. Мен ҳам қиш яқинлашаётганлиги муносабати билан бал
  • Кўп йиллар аввал қуриб битказилиб фойдаланиб келинаётган, лекин хеч қандай ҳуқуқий ҳужжатга эга бўлмаган якка тартибдаги турар-жой бинолари бўйича ҳужжатлаштириш ишларини амалга ошириш мумкинми?
  • Турар-жой шароитларини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларга давлат уй-жой фондидан бериладиган турар-жойлар майдони қандай белгиланади?
  • Кимлар қонун ҳужжатлари асосида яшаш шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинади?
  • Яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар қаерга мурожаат этишлари ва қандай ҳужжатларни тақдим этишлари лозим?
  • Тошкент шаҳри худудида кўп қаватли турар-жой биноларида жойлашган хонадонларни ажратиш қай тартибда амалга оширилади?
  • Тошкент шаҳри худудида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер бўлаги ажратиб бериш қай тартибда амалга оширилади?
  • Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний қурилишлар олиб борилаётганлиги ва ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда қайси ташкилотларга мурожаат этиш лозим?
  • Шу кунларда уйимни сотиш ниятидаман. Бундан аввал ҳеч қачон уй олди-сотдиси билан боғлиқ масалаларга дуч келмаган эдим. Танишларимнинг айтишича, уйни сотиш учун энг аввало Кадастр хизматига мурожаат қилиш лозим экан. Шу тўғрими?
  • Турар-жой бинолари учун кадастр ҳужжатлари неча кунлик муддатда тайёрланади?
  • Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишда рад этилган тақдирда, тўланган пул маблағи қайтариб бериладими?
  • Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча миқдорда давлат божи тўланади?
  • Қандай ҳолларда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рад этилади?
  • Кўчмас мулкка (турар ёки нотурар-дой объекти) бўлган ҳуқуқни давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр хизматига қандай ҳужжатларни топшириш зарур?

  • Тошкент шаҳри худудида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш учун қайси ташкилотга ва қандай ариза билан мурожаат этиш лозим?

    Тошкент шаҳри ҳудудида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш учун, оддий тусдаги ёзма ариза билан Тошкент шаҳар кадастр хизматига мурожаат этиш лозим. Ушбу аризага фуқаролик паспорти нусхаси илова қилинади.

    Якка тартибдаги уй-жой ҳамда кўп қаватли турар-жой биносида жойлашган хонадон учун тўланиши зарур бўлган солиқ миқдори қайси нарх хисобидан келиб чиқади? Кадастр хизмати томонидан белгиланган инвентар баҳоданми ёки бозор нархиданми?

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
    274-моддасига мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган, яъни кадастр хизмати томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг инвентаризация қиймати солиқ тўловчилар учун солиқ солинадиган база ҳисобланади.


    Кўчмас мулк объекти ўзга шахсга ўтаётган ҳолларда эр (хотин) нинг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши шартми ва бу нима учун талаб қилинади?

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг талабига мувофиқ, турмуш қурган давр мобайнида орттирилган барча кўчмас мулк ўзга шахсга ўтаётган ҳолларда эр (хотин)нинг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши шарт. Шу сабабли, эр (хотин) ўзаро орттирган мол-мулк билан бир-бирини хабардор қилган ҳолда яъни, кўчмас мулкни сотиб олишда, ўзгага сотишда ва ҳадя этишда розилик асосида амалга ошириши шарт. Акс ҳолда, яъни олди-сотди шартномаси ёки бошқа ҳаракатлар
    эр (хотин)нинг нотариал тасдиқланган розилигисиз расмийлаштирилса, келгусида бу ҳаракат суд томонидан ўрнатилган тартибда бекор қилиниши эҳтимоли мавжуд.


    Бир неча ой олдин кўп қаватли уйларнинг биридан уй сотиб олгандим. Кадастр хизматига уйни рўйхатдан ўтказиш борасида мурожаат қилдим. Аммо мана бир неча ой ўтган бўлсада бу иш амалга оширилмаяпти. Улар бу ҳолатнинг сабаби ҳақида мени хабардор қилишлари ке

    Кўп қаватли турар-жой биносида жойлашган хонадонни олди-сотди шартномасига асосан давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари 3-5 иш куни мобайнида бажарилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишнинг имкони бўлмаган тақдирда, буюртмачига бунинг сабабини кўрсатилган ҳолда ёзма равишда маълумот юборилади.

    Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар тегишли рухсатнома олмасдан хоналар ўртасидаги деворни бузиб, икки хоналик уйни уч хоналикка, уч хоналик уйни эса тўрт хоналик уйга ўзгартирганликлари учун уларга нисбатан қандай чоралар кўрилади?

    Тегишли рухсатсиз реконструкция (қайта қурилиш) ишлари амалга оширилса, бу ўзгаришлар ўзбошимча қурилиш ҳисобланиб, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинмайди ва бу хонадонни сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга ҳамда бошқа битимлар тузишга ҳақли ҳисобланмайди. Қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли органларга хабар берилади ва ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 160-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

    Кўп қаватли уйнинг 3-қаватида яшайман. Уйим 2 хоналик. Яқинда фарзандли бўлдик. Шу сабабли хоналар ўртасидаги деворни бузиб, икки хонали уйни 3 хонали қилмоқчиман. Бунинг учун тегишли рухсатнома олиш юзасидан қаерга мурожаат қилишим керак?

    Якка тартибдаги уй-жой ҳамда кўп қаватли турар жой биноларидаги хонадонларда реконструкция ишлари Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 31 мартдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга асосан лецензияга эга бўлган лойиҳа лашкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва архитектура бошқармасида келишилган лойиҳа, лойиҳа ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда тайёрланган техник хулоса ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ёзма розилиги асосида олиб борилади. Бунинг учун туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиниб, аризага турар-жойга нисбатан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, кадастр ҳужжати, тегишли лицензияга эга лойиҳа ташкилотининг техник хулосаси, ишлаб чиқилган лойиҳа ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги илова қилинади.
    Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 31 мартдаги 172-сонли қарорининг тўлиқ матни билан маҳалла фуқаролар йиғини идораларида танишишингиз мумкин.


    Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида истиқомат қиламан. Яқинда қўшни уйлардаги биринчи қаватда яшовчилар балконларини ўраб олишди. Уларнинг айтишларича биринчи қаватда яшайдиганларга бунга рухсат бор экан. Мен ҳам қиш яқинлашаётганлиги муносабати билан бал

    Кўп қаватли турар-жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган хонадон эгаларига қўшимча қурилиш ишларига рухсат берилмаган. Бундай қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади ва кадастр рўйхатидан ўтказилмайди. Бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 160-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади ва ўзбошимча қурилмалар ҳуқуқбузарлар ҳисобидан бузиб ташланади.
    Биринчи қаватда жойлашган турар-жой ўрнатилган тартибда нотурар-жой тоифасига ўтказилганда, тасдиқланган лойиҳада кўзда тутилган қўшимча қурилишларни амалга ошириш мумкин.


    Кўп йиллар аввал қуриб битказилиб фойдаланиб келинаётган, лекин хеч қандай ҳуқуқий ҳужжатга эга бўлмаган якка тартибдаги турар-жой бинолари бўйича ҳужжатлаштириш ишларини амалга ошириш мумкинми?

    Тошкент шаҳрида рухсатсиз қурилган, йўп йиллардан бери фойдаланиб келинаётган якка тартибдаги турар-жой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар хокими томонидан 2011 йил 14 декабрда 809-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унга асосан Тошкент шаҳри маҳаллаларида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган турар-жой бино-иншоотларининг ҳақиқий қурувчиси номига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш белгиланган.
    Ушбу масала юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун турар-жой биноси жойлашган туман ҳокимлигига ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилинади.


    Турар-жой шароитларини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларга давлат уй-жой фондидан бериладиган турар-жойлар майдони қандай белгиланади?

    Яшаш майдонинг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 кв.м.дан кам бўлмаган, ногиронларга эса 23 кв.м.дан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида белгиланади.

    Кимлар қонун ҳужжатлари асосида яшаш шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинади?

    Қуйидагилар яшаш шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинади.
    -Ҳар бир оила аъзоси 7 кв.м.дан кам яшаш майдонига эга бўлганлар;
    -Ётоқхонада яшовчилар;
    -Белгиланган санитар ва техник талабларга жавоб бермайдиган уй-жойларда яшовчилар.


    Яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар қаерга мурожаат этишлари ва қандай ҳужжатларни тақдим этишлари лозим?

    Яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, яшаш шароитини яхшилашга муҳтож шахс ёки оила сифатида рўйхатга қўйиш масаласи юзасидан ўрнатилган тартибда ўзлари доимий рўйхатда турган шаҳар, туман ҳокимликларига мурожаат этишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.
    -Ариза;
    -Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома);
    -Турар-жойи жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома (оила аъзолари сони ва эгаллаб турган турар-жойининг яшаш майдони кўрсатилган ҳолда);
    -Иш жойидан маълумотнома;
    -Имтиёзга эга фуқаро бўлса, имтиёзи борлигини тасдиқловчи ҳужжат.


    Тошкент шаҳри худудида кўп қаватли турар-жой биноларида жойлашган хонадонларни ажратиш қай тартибда амалга оширилади?

    Давлат маблағи ҳисобига қурилган ва ҳокимият тасарруфига топширилган давлат уй-жойлари фондидаги кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 35 ва 36-моддаларига асосан Тошкент шаҳар туман ҳокимликларида уй-жойларга муҳтожлар рўйхатига олинган фуқароларга навбат асосида туман ҳокимликларининг қарорларига асосан ажратилади.
    Ушбу уй-жойлар биринчи навбатда Меҳрибонлик уйларида тарбияланган етим ёшларга, ижтимоий томондан социал муҳофазага муҳтож, кам таъминланган ва шаҳар капитал қурилиш, ободонлаштириш майдонларида уй-жойлари бузилишга тушган оилаларга ажратилади.


    Тошкент шаҳри худудида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер бўлаги ажратиб бериш қай тартибда амалга оширилади?

    Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер бўлаклари биринчи навбатда Тошкент шаҳри ҳудудида реконструкция, кўчаларни кенгайтириш ва ободонлаштириш ишлари натижасида уй-жойлари бузилишга тушган оилаларга ажратилади. Иккинчи навбатда, туман ҳокимликларида яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга белгиланган тартибда, навбат асосида ажратилади. Шунингдек, ер майдонлари ўз шахсий хонадонларини давлат ихтиёрига топшириш эвазига ҳамда ким ошди савдолари орқали реализация қилинади.

    Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний қурилишлар олиб борилаётганлиги ва ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда қайси ташкилотларга мурожаат этиш лозим?

    Бундай ҳолларда ўзбошимча қурилиш олиб борилаётган ҳудуднинг аниқ манзилини кўрсатган ҳолда, Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ёки Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига мурожаат этиш лозим бўлади. Ушбу бошқармалар томонидан 2011 йил 13 декабрдаги қўшма кўрсатмага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
    12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 4 мартдаги “Тошкент шаҳар ҳудудида аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 115-сонли қарорлари асосида тегишли чоралар кўрилади.


    Шу кунларда уйимни сотиш ниятидаман. Бундан аввал ҳеч қачон уй олди-сотдиси билан боғлиқ масалаларга дуч келмаган эдим. Танишларимнинг айтишича, уйни сотиш учун энг аввало Кадастр хизматига мурожаат қилиш лозим экан. Шу тўғрими?

    Кўчмас мулк бўйича тасарруф этиш, ҳадя, мерос ҳамда олди-сотди ва бошқа турдаги шартномаларни расмийлаштириш учун ушбу кўчмас мулк объекти бўйича кадастр ҳужжати ҳамда Кадастр хизмати томонидан нотариал идораларга бериладиган маълумотнома бўлиши зарур.
    Кўчмас мулк бегоналаштирилаётганда, тегишли маълумотнома ва зарур ҳолларда кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш масаласи бўйича биринчи навбатда Кадастр хизматига мурожаат этиш лозим.


    Турар-жой бинолари учун кадастр ҳужжатлари неча кунлик муддатда тайёрланади?

    Турар-жой биноси бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ҳолларида, кадастр ҳужжатини тайёрлаш ишлари 3-5 иш куни давомида амалга оширилади.
    Кўчмас мулкни бирламчи инвентаризациядан ўтказиш учун ёки унинг амалдаги кўриниши архив хужжатларидан фарқ қилган тақдирда, кадастр ҳужжатини тайёрлаш ишлари 10 иш куни давомида амалга оширилади.


    Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишда рад этилган тақдирда, тўланган пул маблағи қайтариб бериладими?

    Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рад этилган тақдирда, бу учун тўланган давлат божи қайтариб берилмайди.

    Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча миқдорда давлат божи тўланади?

    Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш хақининг 1/10 қисми миқдорида, юридик шахслардан эса 1/2 қисми миқдорида хақ ундирилади.

    Қандай ҳолларда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рад этилади?

    Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги борасида шубҳа туғилган ҳолларда ҳамда Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
    Бундан ташқари, ушбу қонун бузилишни содир этган фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 160-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортилади ва мазкур ўзбошимча қурилма ўрнатилган тартибда буздириб ташланади.


    Кўчмас мулкка (турар ёки нотурар-дой объекти) бўлган ҳуқуқни давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр хизматига қандай ҳужжатларни топшириш зарур?

    Кўчмас мулк (турар ёки нотурар-дой объекти)га бўлган ҳуқуқни давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр хизматига мулкий ҳуқуқ ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсларга ўтишини тасдиқловчи қуйидаги асосий ҳужжатларни топшириш лозим:
    - Уй-жой бўйича олди-сотди, ҳадя қилиш, мулк айрибошлаш, кўчмас мулкни умрбод асраш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари (нотариал тасдиқланган);
    - Турар-жой биносини эр-хотин ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги шартнома;
    - Маҳаллий ҳокимият органларининг уй-жойга бўлган мулкий ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарори;
    - Эр-хотиннинг умумий мулки бўлган уй-жойнинг тегишли қисмига мерослик қилиш ҳуқуқи ва мулкий ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;
    - Бино-иншоотга бўлган ҳуқуқ аукцион савдосида ёки конкурсда қўлга киритилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёҳуд ўзга ҳужжат;
    - Хусусийлаштирилган уй-жойга бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери;
    - Бино-иншоотга бўлган мулкий ҳуқуқни ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари;
    - Юқорида кўрсатиб ўтилгани каби ҳужжатларга қўшимча қилиб, мавжуд кадастр йиғма жилднинг асли, паспорт нусхаси ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами тўғрисидаги маълумот (СТИР) топширилади.