Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 231-68-51

Маълумотлар ахборотномаси


Якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи фуқаролар учун эслатма

  • Якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи фуқаролар учун эслатма

  • Якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи фуқаролар учун эслатма

     

    Уй-жой қурилиши намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин, якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа туман (шаҳар) архитектори билан келишилиши керак.

     

    Уй-жой, ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.

     

    Уй-жойлар қурувчининг ўз кучи билан қурилган ҳолларда битта (иккита) турар жой хонаси, ошхона, ҳожатхона, уй фасадининг ташқи безаги қурилиши тамом бўлгандан, лойиҳага мувофиқ уй муҳандислик коммуникациялари билан таъминлангандан кейин алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотларсиз ва ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилади.

     

     

    Уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қурилган уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи пайдо бўлади.

     

    Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда Инспекцияга ариза беради.

     

    Қурувчи ёки уй-жой мулкдори тегишли равишда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга ошириш учун рухсатномаларни Инспекцияга мурожаат қилмасдан мустақил равишда расмийлаштириш, шунингдек лойиҳаларни келишиш ҳуқуқига эга.

     

                    Тошкент шаҳридаги маҳаллаларида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган турар-жой бино-иншоотларининг ҳақиқий қурувчиси номига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 809-сонли қарорга асосан амалга оширилади.

      

    ҚУЙИДАГИЛАРНИ СИЗГА МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ:

     

    Тошкент шаҳридаги турар-жойларга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш ёки қайта расмийлаштириш юзасидан саволларингизни Сиз, www.kadastr.uz ва www.odnookno.uz интернет саҳифалари орқали йўллашингиз мумкин.

     

    Шунингдек, ариза билан 239-35-21 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз мумкин.

     

    Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги керак. (Ўзбекистон Республикаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси)

     

    Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11-моддаси)

     

    Уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.

    Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори ўзига қарашли жойга кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида киришларини таъминлаши шарт.

    Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддаси)

     

    Белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида янги қурилаётган уйга мулк ҳуқуқи уй давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

     

     

    Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақти (30 кун)да расмийлаштирмаслиги - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси)

     

    Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси)

     

    Белгиланган тартибда келишилган уй-жой қурилишига якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.03.2010 йилдаги 172-сонли қарорлари)

     

    Уй-жой қурувчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади.

    Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сонли қарори)

     

    Турар жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.

    Турар жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

    Фуқаролар ўртасида тузилган турар жой арендаси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддаси)

     

    Қурувчи:

    берилган (реализация қилинган) ер участкасидан ва мақсадли ипотека кредитидан ёрдамчи-хўжалик иморатлари билан бирга фақат уй-жой қуриш учун фойдаланишга;

    уй-жой ва ёрдамчи-хўжалик иморатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда келишилган ва тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қуришга;

    берилган (реализация қилинган) ер участкасини берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб икки йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойни ва унга бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга мажбурдир. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сонли қарори)

     

    ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН, ТУРАР-ЖОЙНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР МАН ЭТИЛАДИ:

     

    Уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг ташқи кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлилигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш.

     

                   Ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз ҳовлида ҳар хил қурилмалар (гараж, сарой, деворлар ва ҳоказолар)ни қуриш