Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 239-35-08

Маълумотлар ахборотномаси


“Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонунидан эслатма

  • “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонунидан эслатма

  • “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонунидан эслатма

    Кўп қаватли уйлардаги квартира эгалари учун Ўзбекистон Республикаси “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида ”ги қонунидан эслатма

    Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (ХУЖМШ) кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.

    Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

    ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТИ МАЖБУР:

    - умумий мол-мулк, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулки белгиланган қоидалар, нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ асралиши ва сақланишини таъминлаши;

    - ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ва жой мулкдорлари йиғилишларининг қарорлари бажарилишини таъминлаши;

    - ҳар йили умумий мол-мулкни сақлаш ишлари режасини, шу жумладан кўп квартирали ҳар бир уй учун шундай режани белгилаши ва унинг ижросига доир ҳисобот тузиши;

    - умумий мол-мулкдан фойдаланиш шартлари ва тартиби белгиланаётганда барча ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши;

    Ширкат ташкил этилган уйдан жой олган шахслар ўзларида шу жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан ширкат аъзоси бўлади.

    Ширкат умумий мол-мулкни асрашни таъминлаш мақсадида мулкдорларнинг жойларини белгиланган тартибда қайта қуриш, ўзгартириш, қайта жиҳозлашни келишиб олишни амалга оширади.

    Қўшни хонадон эгалари томонидан қайта қуриш, ўзгартириш, қайта жиҳозлаш ва хоказо ишлар амалга оширилаётган тақдирда, Сиз ширкатдан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҚАЙТА ҚУРИШ ЁЗМА КЕЛИШУВИ билан танишиб чиқишга ҳақлисиз.

    Ширкатнинг ҳатти-харакатидан норози бўлган тақдирда ХУЖМШнинг Тошкент шаҳар уюшмасига, ҳудудий туман хокимиятига, ички ишлар идорасига ёки прокуратурага мурожаат этишингиз мумкин.

    ҚУЙИДАГИЛАРНИ СИЗГА МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ:

    Кўп қаватли уйлардаги квартираларга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш ёки қайта расмийлаштириш юзасидан саволларингизни Сиз, www.kadastr.uz ва www.odnookno.uz интернет саҳифалари орқали йўллашингиз мумкин.

    Шунингдек, ариза билан 239-35-21 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишингиз мумкин.

    Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги керак. (Ўзбекистон Республикаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси)