Через ID.UZ:
.id.uz

ИЛИ

Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?
 
Маълумотлар учун телефон:
(+998 71) 239-35-08

Маълумотлар ахборотномаси


Хусусий квартира эгалари диққатига!

  • Хусусий квартира эгалари диққатига!

  • Хусусий квартира эгалари диққатига!

    ХУСУСИЙ КВАРТИРА ЭГАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

     

    Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11-моддаси)

     

    Уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.

    Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори ўзига қарашли жойга кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида киришларини таъминлаши шарт.

    Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддаси)

     

    Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақти (30 кун)да расмийлаштирмаслиги - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси)

     

    Турар жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.

    Турар жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

    Фуқаролар ўртасида тузилган турар жой арендаси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддаси)

     

    Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

    Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 124-моддаси)

     

    Турар жойлардан фойдаланиш, умумий фойдаланиладиган жойлар, зина майдонлари, лифтлар, кириш жойлари, уй атрофидаги ерларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузишда, уй-жойни ва турар жойларни ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаш ва қайта режалашда ва улардан мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда фойдаланишда, уй-жойлардан фойдаланиш қоидалари ва нормаларига зид равишда хўжасизларча сақлашда, уй-жойлар, турар жойлар, уларнинг асбоб-ускуналарини, ободончилик объектларини, дарахтзорларни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

     

    ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН, ТУРАР-ЖОЙНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР МАН ЭТИЛАДИ:

     

    Уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг ташқи кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлилигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш.

     

    Ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз ҳовлида ҳар хил қурилмалар (гараж, сарой, деворлар ва ҳоказолар)ни қуриш